EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Бритни Спирс ўзидан 12 ёш кичик эркакка турмушга чиқди

Бритни Спирс ўзидан 12 ёш кичик эркакка турмушга чиқди

Хонанда Бритни Спирс ўзидан 12 ёш кичик Сем Асгарига турмушга чиқди. Бу ҳақда USA Today нашри хабар бермоқда. Тўй маросими Асгарий Бритни Спирсга турмуш қуришни таклиф қилганидан тўққиз ой ўтиб бўлиб ўтди.

Нашрнинг ёзишича, хонанданинг собиқ турмуш ўртоғи маросимни бузишга уринган, бироқ у полиция томонидан қўлга олинган.

“У жирканч жиноий хатти-ҳаракати учун қўлига кишан солиниб олиб кетилди. Мен ҳуқуқ-тартибот идоралари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, уни қонун доирасида тўлиқ жавобгарликка тортилишини таъминлайман. Ҳозирда, Бритни хавфсиз жойда”, — деди қўшиқчининг адвокати Метью Росенгарт.

Эслатиб ўтамиз 2008 йилда Спирс гиёҳванд моддалар билан боғлиқ муаммолар ва руҳий саломатлиги билан боғлиқ хавотирлар туфайли қисман қобилиятсиз деб эълон қилинган эди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING