EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
«Ҳаммасини шоирга етказамиз» — Sanjay Усмон Азим учун 4,5 млн сўм танга йиғди

«Ҳаммасини шоирга етказамиз» — Sanjay Усмон Азим учун 4,5 млн сўм танга йиғди

Хабарингиз бор, Sanjay номи остида ижод қиладиган хонанда Санжар Джавбердиев Усмон Азим қаламига мансуб “Карвон” қўшиғининг шеридан фойдаланганлиги учун 100 млн сўм жаримага тортилган эди.

Куни кеча,  Sanjay ўзининг Instagram сафиҳасида жаримани тангалар билан қоплашини маълум қилиб, ҳозиргача 4,5 миллион сўм танга тўпланганлигини маълум қилди.

Шоир Усмон Азимга тангалар йиғиляпти. 100 млн сўм жарима тўлаб беришим керак. Тангаларни ҳисобласак 1,5 тонна бўлар экан. Ҳаммасини йиғиб, шоирга етказамиз. МИБдан телефон қилиб, пулни қачон етказасиз, деб сўрашяпти”, — дейди Sanjay.

Эслатиб ўтамиз, СанЖайдан Усмон Азим фойдасига 245 млн сўм товон пули ундириш рад этилган, бироқ жавобгардан даъвогар фойдасига қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида товон пули ва 40 000 000 сўм маънавий зарар ундириш белгиланган.

Шунингдек, даъво аризасида жавобгар С. Джавбердиевдан У. Азимов фойдасига 245 000 000 сўм товон пули, 100 000 000 сўм маънавий зарар ҳамда жавобгар томонидан қўшиқ қилиб ижро этилган "Карвон" номли шеърни турли оммавий манбалардан (интернет ва ижтимоий тармоқлар, хусусан YouTube видеохостингдан) олиб ташлаш сўралган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING