EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Шавкат Мирзиёев сув омборларини модернизация қилиш бўйича масъулларга топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев сув омборларини модернизация қилиш бўйича масъулларга топшириқ берди

Президент Шавкат Мирзиёев 8 июнь куни сув омборларини модернизация қилиш ҳамда Сурхондарё вилоятида ичимлик суви таъминотини яхшилаш лойиҳаларига оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мирзиёев барча сув омборларини модернизация қилиш орқали хавфсизлигини ошириш, гидромеханик ускуналар ва ўлчов қурилмаларини янгилаб, тизимни рақамлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Шунингдек, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигига сув омборлари ҳолатини мониторинг қилиб, космик сурат ва маълумотлар билан таъминлаш топширилди.

Кичик гидро электр станциялари қурилишига хусусий секторни жалб қилиш, олий маълумотли ва ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш вазифалари ҳам кўрсатиб ўтилди.

Бугунгача 47 километр қувур тортилиб, ичимлик суви Сариосиё марказигача олиб борилди. Йил якунигача Денов ва Шўрчи туманларига етказиш режалаштирилган.

Лойиҳага кўра, бир кеча-кундузда 200 минг куб метр сув тозалаш иншооти, қарийб 400 километр магистрал қувур тортилади. Натижада ҳудуд аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш 90 фоизга етади.

Шавкат Мирзиёев туман ва маҳаллалар ичидаги қувурларни ҳам тиклаш, янги тармоқлар қуриш ва сифатли хизматни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.

 

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING