EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистон Экологик партияси раисига ўринбосар сайланди

Ўзбекистон Экологик партияси раисига ўринбосар сайланди

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти директори лавозимида ишлаб келаётган Ҳамзаев Абдушукур Худойкулович Ўзбекистон экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг Экологик сиёсат ва жамоатчилик билан ишлаш бўйича ўринбосари лавозимига сайланди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, у Абдушукур Худойқулович 2021 йилдан бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти директори лавозимида ишлаган.

 

Маълумот ўрнида, Абдушукур Ҳамзаев 1973 йил 10 декабрда Сурхондарё вилояти, Узун туманида туғилган. Қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор. 1995 йил Самарқанд қишлоқ хўжалик институти, 2013 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясини тамомлаган.

1995-1996 йилларда Сурхондарё вилояти Узун тумани “Намуна” жамоа хўжалигида бўлим агрономи, 1996 йилдан 2017 йилга қадар Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида ассистент, катта ўқитувчи, декан муовини, проректор каби турли лавозимларда фаолият олиб борган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING