EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Тошшаҳартрансхизмат барча автобусларни электробусларга алмаштиради

Тошшаҳартрансхизмат барча автобусларни электробусларга алмаштиради

Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасида белгилаб берилган мақсадларнинг мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка етазишга қаратилган жамоатчилик муҳокамалари ўтказилмоқда.

Жумладан Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш ва унинг инфратузилмасини ривожлантириш борасида ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилиши режалаштирилган.

Тошкент шаҳрида ўзаро узвий боғланган барча транспорт турларини ривожлантириш Дастури ишлаб чиқилади. Бунда:

– 1-босқич 2026 йилгача, 2-босқич 2030 йилгача Тошшаҳартрансхизмат барча автобусларни электробусларга алмаштиради ва шу мақсадда 673 дона электробуслар харид қилинади;

– шаҳар йўловчи ташиш транспортининг барча турларини узвий боғлаган ҳолда 11та магистрал, 14та ҳалқа, 92та боғловчи ва 42та етказиб берувчи янги мунтазам автобус йўналишлари тармоғини яратилади;

– намунавий дизайн асосида йўловчилар, жумладан имконияти чекланган шахслар учун қулай шароитга эга бўлган 1160та оралиқ бекатлари қайтадан қурилади;

– Тошкент шаҳри жамоат транспортининг камида 5та йўналишида хорижий экспертлар томонидан ишлаб чиқилган “босилган йўл”, “йўловчи оқими” ва “сифат” мезонлари асосида бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ташувчиларни молиялаштиришнинг янги тизимини (Pool system) жорий этиш бўйича эксперимент ўтказилади;

– аҳолини соғлом турмуш тарзини яратиш мақсадида ҳар йили 50 километрдан, 5 йил давомида жами 250 километр велосипед ва пиёдалар йўлаклари қурилади.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING