EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Урганч шаҳрида фарғоналик эркак одамлар кўз олдида ўлдириб кетилди

Урганч шаҳрида фарғоналик эркак одамлар кўз олдида ўлдириб кетилди

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида инсон ўлими билан якунланган жиноят содир этилди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, Фарғона вилоятидан келган фуқаро “Cobalt” автомобилида 8 нафар шахснинг ҳужумига учраган ва пичоқлаб ўлдириб кетилган. 

Маълум қилинишича, шу йилнинг 2 июнь куни Урганч шаҳрида вақтинчалик яшаб келган асли Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи бир гуруҳ шахслар ўзаро пул олди-берди масаласида келиб чиққан низо оқибатида бир-бирлари билан жанжаллашган.

Жанжал оқибатида улардан бири иккинчисига пичоқ билан жароҳат етказиб қасддан ўлдирган.

 

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисми ва 277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва 5 нафар шахс эҳтиёт чораси сифатида қўлга олинган. 

Воқеа юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилган хабарда.

Мазкур ҳодиса Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев, Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи Даврон Назармуҳаммедов ҳамда вилоят прокурори, Адлия маслаҳатчиси Мирзобек Вафоев иштирокида кенг жамоатчилик билан муҳокама қилинган.

Жавоҳир Қадамов

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив