EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
OneWeb сунъий йўлдошли алоқа компанияси Ўзбекистон бозорига кириб келиши мумкин

OneWeb сунъий йўлдошли алоқа компанияси Ўзбекистон бозорига кириб келиши мумкин

Бугун, 7 июнь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов OneWeb компаниясининг Бозорга кириш бўйича директори Иван Зайцев билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда, шунингдек, АКТ вазирлиги вакиллари ҳамда “Ўзбеккосмос” агентлиги раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

Бугунги кунда OneWeb компанияси дунёнинг кўплаб мамлакатларида йирик лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Компания вакили Ўзбекистонда ҳам шундай лойиҳаларни амалга оширишни мақсад қилганини билдириб ўтди.

Жорий йилнинг 16 май куни “Ўзбеккосмос” агентлиги ҳамда компания ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланганди.

Меморандумнинг асосий мақсади – Ўзбекистон бозорига OneWeb сунъий йўлдошли алоқа компаниясини жалб қилиш, шунингдек, компаниянинг геостасионар бўлмаган сунъий йўлдошли алоқа тизими хизматлари билан боғлиқ бир қатор тадбирлар, шу жумладан, тартибга солиш масалаларини муҳокама қилиш ва OneWeb сунъий йўлдошларидан фойдаланиш учун давлатнинг асосий эҳтиёжларини аниқлашдан иборат.

Ушбу учрашувда ҳам компания томонидан ҳудудлар ва олис қишлоқ аҳоли пунктларини, иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги корхоналарни OneWeb алоқа сунъий йўлдошлари орқали юқори тезликдаги кенг полосали Интернет билан таъминлашни амалга ошириш бўйича ўз таклифлар билдириб ўтилди.

 

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING