
Зафаробод туманида топиб олинган йиртқич қуш тақдири нима бўлди?
Жиззах вилояти Зафаробод тумани "Чимқўрғон" МФЙда ёш болалар йиртқич қушни ушлаб олишгани ҳақдаги видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалгандан сўнг, мазкур ҳолат юзасидан ўрганишлар олиб бориш мақсадида Зафаробод тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими инспекторлари ҳолатни жойига бориб ўрганишди.
Маълум бўлишича, номаълум бўлган қуш бургут боласи эканлиги аниқланди. Хонадон эгаси Х. Тўлишбоевнинг таъкидлашича, қуш уйга келиб қолган вақтда уча олмайдиган ҳолатда бўлган.
Ўрганишлардан кейин Зафаробод туман Экология бўлими ходимлари томонидан бургут боласи ветеринар кўригидан ўтказилган ва ҳозирда қуш ветеринар назоратида қолган. Бургут боласи тузалиши билан мутасадди ходимлари томонидан табиат қўйнига қўйиб юборилиши режа қилинган.
Кейинчалик Жиззах вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан қўшимча маълумот беради.
«Улашинг»