EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Ёввойи қуён овлаган шахс жаримага тортилди

Ёввойи қуён овлаган шахс жаримага тортилди

Жорий йилнинг 1 май санасида Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманининг "Нодира" маҳалласида яшовчи фуқаро А.М. 8 бош ёввойи қуёнларни ҳеч қандай қонуний ҳужжатларсиз овлаган. Бу ҳақда туман Экология бўлимига хабар берилгач, ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб учун воқеа жойига етиб боришган.

Экология бўлими томонидан тегишли ташкилотлар иштирокида белгиланган тартибда ўрганишлар олиб борилиб, ҳужжатлар расмийлаштирилган ва ов қуроллари вақтинчалик далилий ашё сифатида фуқаронинг яшаш хонадонидан олиб кетилган. А.М. салкам 5 млн сўм жаримага тортилди.

"Жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман суди 2022 йил 31 май куни мазкур ишни кўриб чиқиб, фуқаро А.М.га тегишли икки дона ов қуролини мусодара қилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 90-моддаси, 4-қисми билан унга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида маъмурий жарима қўллаган. Шунингдек, ҳайвонот дунёсига етказилган 2 миллион 160 минг сўм зарар ҳам фуқаро ҳисобидан ундирилиши белгиланган", — дейди туман Экология бўлими бошлиғи Ўктам Жўллиев.


«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING