EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Нарзулла Обломурадов Стокгольмда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи бош директори билан учрашди

Нарзулла Обломурадов Стокгольмда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи бош директори билан учрашди

Давлат экология қўмитаси раиси Нарзулла Обломурадов Стокгольмдаги халқаро форум доирасида “Табиат объектлари ва турларини сақлашнинг 50 йиллиги: CИТЕС,  CMS, WMC ва Рамсар конвенцияларининг маъноси, ютуқлари ва мақсадлари” мавзусидаги тадбирда иштирок этди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, тадбирда Ўзбекистоннинг 5 йил давомида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар умумий майдонини мамлакат ҳудудининг 4 фоиздан 13 фоизга кенгайтириш бўйича эришган ютуқлари, хусусан, Ўзбекистоннинг ноёб экотизимлари ва ландшафтларининг жаҳон илмий ҳамжамияти томонидан эътироф этилиши ва халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ерлар тўғрисидаги Рамсар конвенциясига, шунингдек, ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон биосфера резерватлари тармоғига киритилиши тўғрисида маълумотлар тақдим қилинган.

Нарзулла Обломурадов Стокгольмдаги халқаро форум доирасида шунингдек, Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи бош директори Бруно Оберле билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистонда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва биологик хилмахилликни сақлаш соҳасида илмий ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор алоҳида таъкидланди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар:

- биологик хилмахилликни сақлаш соҳасида илмий-техник таъминот бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш;

- Ўзбекистон Қизил китобини халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда янгилаш;

- Орол фожиаси оқибатларини юмшатишга қаратилган чора-тадбирлар доирасида биргаликдаги ҳамкорлик ишларини олиб бориш;

- Глобал экологик жамғарма (GEF)нинг 8-цикли доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантириш;

- атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришни қўллаб-қувватлаш.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING