EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Тесла яқин ойлар ичида одамсимон роботларни ишлаб чиқармоқчи

Тесла яқин ойлар ичида одамсимон роботларни ишлаб чиқармоқчи

Маълум қилинишича, Тесла бир неча ой ичида "Optimus" кодли одамсимон роботларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин. Бу ҳақда компания асосчиси Илон Маск Twitter’даги саҳифасида изоҳ қолдирган.

Компания зерикарли вазифаларни бажариш учун одамсимон роботни ишлаб чиқаришни режа қилган. Мазкур роботлар озиқ-овқат дўконига бориш каби одамлар кун давомида унчалик ҳам вақт ажратишни истамайдиган вазифаларни бажариши режа қилинган.

Қурилма шундай яратилганки, одамлар у билан жисмоний курашишлари ва бошқа қизиқарли бўлган машғулотларни бемалол бажаришлари мумкин.

Бўйи тахминан 173 сантиметр бўлган робот 20 килограммгача юкларни бемалол кўтара олади ва унинг оғирлиги 57 килограммга яқин бўлиши тахмин қилинмоқда. Роботнинг тезлиги соатига 8 километрни ташкил қилади.

Маълумот учун, "Optimus" илк марта 2021 йил август ойида Тесла компаниясининг сунъий интуитив технологиялар кунида тақдим этилган бўлиб, у инсон кўринишига жуда яқин бўлган роботдир.

Ҳозирда Тесла Бот номи билан ҳам аталаётган робот-гуманид бир кун келиб "вақт ўтиши билан автомобиль бизнесидан кўра муҳимроқ бўлиш потенциалига эга бўлади", деди Маск.


«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING