
Вашингтон университети профессори Ўзбекистонга келди
Жорий йилнинг 3 июнь куни Давлат экология қўмитаси вакиллари Цент-Луисдаги Вашингтон университети профессори Ж.Тёрнер билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси хабар бермоқда.
Учрашув давомида Ўзбекистонда ҳаво сифатини яхшилаш, автоматлаштирилган мониторинг тизимларни жорий этиш ва Ҳавони узоқ масофаларгача трансчегаравий ифлосланиши тўғрисидаги конвенцияга қўшилиши йўналишларида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Тадбир якунлари бўйича томонлар замонавий геоинформацион тизим (ГИС-технология)лардан фойдаланган ҳолда ҳаво сифатини баҳолаш, майда дисперсли заррачалар (РМ2.5, РМ10)ни аниқлаш, қўшма илмий-тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда бу йўналишда ходимлар малакасини ошириш бўйича ҳамкорликни ўрнатиш имкониятларини кўриб чиқишга келишиб олдилар.
«Улашинг»