EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Дам олиш масканларидаги ҳуқуқбузарликларга қарши рейд тадбирлари ўтказилди

Дам олиш масканларидаги ҳуқуқбузарликларга қарши рейд тадбирлари ўтказилди

Жорий йилнинг 2 июнь куни Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ташаббуси билан Бўстонлиқ тумани Экология бўлими ҳамда Экополиция билан ҳамкорликда Бўстонлиқ туманида экологик рейд тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур рейд тадбирлари давомида 10 та ҳуқуқбузарлик, шунингдек, "Хумсон", "Дўстлик" ва "Угом" маҳаллаларида ноқонуний ташкил этилган чиқиндихоналар фаолияти аниқланди ва белгиланган тартибда чоралар кўрилди.

Бундан ташқари, рейд давомида ҳудудга дам олиш мақсадида келган фуқаролар билан профилактик суҳбатлар олиб борилиб, чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлаш ҳақида огоҳлантиришлар берилди.

Шу кунгача дам олиш масканларидаги белгиланмаган жойга ташланган чиқиндилар тегишли тартибда бартараф этилди ва ободонлаштириш тадбирлари ўтказилди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING