EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Жаҳон банки Ўзбекистонга 15 миллион доллар кредит ажратди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 15 миллион доллар кредит ажратди

Жаҳон банки Ўзбекистонга янги кредит ажратди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берган.

Таъкидланишича, имтиёзли кредит ўтган ҳафтада банк Ижроия кенгаши томонидан тасдиқланган. Кредит миқдори 15 миллион долларни ташкил этади.

Маблағлар беш йиллик лойиҳани молиялаштиришга йўналтирилади. Лойиҳага кўра, Ўзбекистонда давлат тижорат банкларини таркибий ўзгартириш ва хусусийлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, ушбу маблағлар табиий офатларга молиявий тайёргарликни ривожлантириш, ихтисослаштирилган тараққиёт банкини ташкил этиш, шунингдек, маҳаллий фирма ва компанияларнинг ташқи савдо операцияларини молиялаштириш воситаларини такомиллаштиришга хизмат қилади.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING