EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Экология қўмитаси фермерлар ва аҳолини огоҳликка чақирди

Экология қўмитаси фермерлар ва аҳолини огоҳликка чақирди

Маълум қилинишича, Давлат экология қўмитаси барча фермерлар, корхона, ташкилот раҳбарлари ва аҳолисига мурожаат қилди ва ҳаммани огоҳликка чақирди.

Ўзбекистонда 2022 йил ғалла йиғим-терим мавсуми бошланиши муносабати билан ғалладан бўшаган ер майдонлардаги сомон поя қолдиқларини йиғиштириб олиш ва уларни ёқиб юборилиши ҳолатларига йўл қўймаслик лозим.

Шу муносабат билан барча хўжалик ҳудудларида етиштирилган бошоқли дон маҳсулотлари ўриб, йиғиб олингандан сўнг, далаларда қолиб кетган сомон поя қолдиқларини йиғиштириб олиш ва уларни ёқиб юбормаслик, сомон поялари йиғиб олингандан сўнг мазкур ҳудудларда ҳам ёнғин содир бўлишини олдини олиш бўйича зарурий чоралар кўриши сўралади.

Сомон поя қолдиқлари ёниши натижасида атмосфера ҳавосига углерод оксиди, азот оксиди, азот икки оксиди, олтингугурт оксиди каби инсон саломатлиги учун зарарли бўлган моддалар ажралиб чиқади.

"Сомон поя қолдиқлари ёқилиши нафақат она табиатимизга, балки инсон саломатлиги билан бир қаторда иқтисодиётимизга ҳам жиддий зарар етказишини ҳам унутманг", дейилади мурожаатда.

Юқоридаги ҳолатларга йўл қўйган фуқаролар ва ер эгаларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси 3-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача (3 миллион сўм) маъмурий жарималар қўлланилади ва ёнғин содир бўлган ғалла экин майдоннинг ҳар бир гектарига етказилган зарар бўйича амалдаги тартиб доирасида иқтисодий чоралар белгиланади.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING