EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда ун ва буғдой нархи пасаяди, бироқ...

Ўзбекистонда ун ва буғдой нархи пасаяди, бироқ...

Ўзбекистонда ун ва буғдой нархи пасаяди. Бу ҳақда Молия вазирлиги департамент бошлиғи Тўлқин Мирзаев АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Мирзаевнинг айтишича, ҳозир бозорларда ун нархининг кўтарилиши вақтинчалик ҳодиса. Украинадаги вазият туфайли жаҳон бозоридаги ҳолат ва бунинг оқибатида импорт қилинадиган ун нархининг қимматлиги нархларнинг ошишига сабаб бўлди.

Айни пайтда республиканинг ўз захиралари етарли ва яқин кунларда бозорда қўшимча 50 минг тонна маҳаллий ун пайдо бўлади. Бу чора нархларни барқарорлаштиришга ёрдам беради, дейди Мирзаев.

Шунингдек, Тўлқин Мирзаев қолипли нон нархининг ўзгариши кутилаётганини очиқлади.

“Ун нархини эркинлаштириш рақобат муҳитини яратади. Нархлар кўтарилмайди, фақат Тошкент шаҳрида буханка нон нархининг ўзгариши кутилмоқда. Бозорларда эса аксинча, нархларнинг пасайиши тахмин қилинмоқда”, деди Молия вазирлиги вакили.


«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING