EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
«Гигиена 0» — Наманганда одамларни оғзига туфлаб даволайдиган табиб пайдо бўлди (видео)

«Гигиена 0» — Наманганда одамларни оғзига туфлаб даволайдиган табиб пайдо бўлди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Оқтош шаҳрида одамларнинг оғзига туфлаб даволайдиган табибнинг видеоси тарқалди. 

Дастлабки маълумотларга кўра, табибнинг олдига ҳар куни ўртача 200-300 нафар инсон оғзига туфлатгани борар экан, қойил! 

Ўзбекистонда сўнгги вақтда табибчилик ортидан даромад кўрадиган шахслар кўпайиб кетди.

Масалан, Бухоро вилояти Олот туманининг Қуйи Буржоқ қишлоғида  оёғидан тарқаладиган биотоклар билан одамларни даволайдиган табиб, ўзимизнинг дориларимизни “отни калласи”дек нархда сотаётган “Гуанжоу клиникаси”. Ироқнинг Курдистон вилоятидан Ўзбекистонга келган Мулло Маҳмуд Ҳасан Али Калак Курдистонийлар ҳам бунга яққол мисол бўла олади.

Ушбу табибнинг сўлак безларида “сеҳрли” ҳусисият борлиги айтилмоқда, аммо касалликлар айнан ҳаво-томчи йўли орқали юқади, оддий гриппдан бошлаб токи сил ва ҳозирда авж олган коронавирус ҳам.

Қайд этиш лозим, Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблик фаолияти билан шуғулланаётган кимсалардан эҳтиёт бўлиш ҳақида огоҳлантирган эди.

Вазирлик ҳам аҳолининг ишонч ва эътиқодидан фойдаланиб, сохта табиблик фаолияти билан шуғулланаётган айрим кимсаларнинг алдовига учраб қолишдан огоҳлантирди. Ноодатий йўллар билан даволашни таклиф қилаётган айрим сохта табиблар таъсирига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлинг”, — дейилган эди хабарда.

Шунингдек, Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 29 декабрда 3111 рақам билан рўйхатдан ўтказилган «Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият кўрсатиш тартиби ва ҳажмлари тўғрисида"ги низомда оккультизм-афсун, шунингдек, диний маросимлар орқали касалликларни даволаш халқ табобати ҳисобланмаслиги кўрсатиб ўтилган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу видеога негатив реакция билдирмоқда:

Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ Аллохга ширк келтирманглар, шуларнининг касофатига бало ёғдирмасин қачонгача содда бўласизлар ўзбегим

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING