EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
1 июндан бошлаб солиқ тизимида қандай ўзгаришлар бўлади?

1 июндан бошлаб солиқ тизимида қандай ўзгаришлар бўлади?

Ўзбекистонда солиқ тизимида 1 июндан бошлаб қандай ўзгаришлари юзга келиши маълум қилинди.

Унга кўра:

Биринчидан: чек бермаганлик тўғрисида “Солиқ” мобил иловаси орқали биринчи марта келиб тушган мурожаат бўйича тадбиркордан жарима ундирилмайди, у билан профилактик суҳбат ўтказилиб, расман огоҳлантирилади.

Иккинчидан: мурожаат бўйича сайёр солиқ текшируви ўтказилаётган ёки текширув натижаси бўйича қарор қабул қилинаётган пайтда айни субект устидан такрорий тушган мурожаатлар кўриб чиқилмайди.

Учинчидан: бир фуқаро томонидан 24 соат ичида 2 тадан ортиқ ҳамда 30 календар куни давомида 1 та шохобча бўйича 1 мартадан кўп мурожаат юборилишига чеклов ўрнатилади.

Тўртинчидан: давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги мурожаатлари мукофот тўланмайдиган мурожаатлар сифатида қайд қилинади.


«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING