EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Фарғонада Миллий гвардия ходимлари 12-МТТ ҳудудига нима сабабдан эшик қулфни бузиб киришди?

Фарғонада Миллий гвардия ходимлари 12-МТТ ҳудудига нима сабабдан эшик қулфни бузиб киришди?

Маълум қилинишича, Фарғона шаҳридаги 12-мактабгача таълим муассасасида айни вақтда қайта таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Қурилиш бўлаётган ҳудуддаги кўп йиллик дарахтлар эса ҳеч қандай рухсатсиз, ўзбошимчалик билан кесиб ташланган.

Мазкур ҳолатдан хабар топган Фарғона вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари тезкорлик билан 12-МТТга етиб келишган. Аммо уларни бу ҳудудга киришларига рухсат беришмаган ва эшикларни қулфлаб олишган.

Шундан сўнг Миллий гвардия ходимларининг ёрдами билан эшик қулфлари бузилиб, масъул ходимлар ичкарига киришган ва ноқонуний йўл билан кесилган дарахтлар назоратга олинган.

Таъкидланишича, 1 та катта чинор, 1 та ясин, 6 та Япон сафораси ва 8 та арча кесиб ташланган. Мазкур тадбир давомида Экология ходимлари томонидан тупроқ тўкилаётган катта юк машинасининг ичидан эни 100 га 95 бўлган чинор дарахти юкланиб, тепасидан тупроқ тўкиб олиб чиқиб кетаётганлар тўхтатиб қолинган.

 

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING