EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
“Ҳудудгаз Қорақалпоғистон”  асоссиз ҳисоблаган 255 миллион сўм “Трансйўлқурилиш” ДУК  фойдасига ҳал бўлди

“Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” асоссиз ҳисоблаган 255 миллион сўм “Трансйўлқурилиш” ДУК фойдасига ҳал бўлди

Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига асосан табиий монополия субъектлари томонидан асоссиз қарздорликларни ҳисоблаш ва ундириш билан боғлиқ мурожаатлар кўплаб келиб тушади.

Мисол тариқасида, Ўзбекистон Республикаси “Трансйўлқурилиш” компанияси давлат унитар корхонаси Андижон филиалига қарашли Шахрихон асфальтбетон қоришмалар тайёрловчи заводи, Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани аэропорти қурилиши ва туман йўлларига асфальтбетон қоришмаларини етказиб бериш мақсадида завод Мўйноқ туманига кўчирилди ва ускуналарни ўрнатди.Барчамизга маълумки, асфальтбетон қоришмаларини тайёрлашда табиий газнинг аҳамияти катта ва кўп истеъмол қилинади.

Мазкур табиий газдан фойдаланиш вақтида “Трансйўлқурилиш” компаниясининг газдан хақиқий истеъмол қилинганига, “Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” газ таъминоти филиали томонидан қўшиб ёзиш ва асоссиз қарздорлик ҳисобланганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ходимлари томонидан ўрганилди.

Ўрганиш натижасида “Трансйўлқурилиш” ДУК Мўйноқ филиалида ўрнатилган газни ҳисобга олиш ускунаси давлат қиёсловидан ўтказилди ва ижобий хулосаси олингандан сўнг “Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” газ таъминоти филиали ходимлари корхонанинг Мўйноқ ва Қипчоқ филиаллари томонидан истеъмол қилинган табиий газ миқдорлар қайта ҳисоблаб чиқилди.

Натижада, “Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” газ таъминоти филиали томонидан асоссиз ҳисобланган  жами 255 миллионсўм Қўмитанинг аралашуви натижасида  “Трансйўлқурилиш” ДУК  фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING