EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида яна бир ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида яна бир ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

Жорий йилнинг 27 май куни Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатларнинг атроф-муҳит масалалари бўйича масъул вазирлик ва идоралари раҳбарларининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Экология қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур тадбир Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасида ўтказилмоқда.

25 май куни Давлат экология қўмитасида ШҲТнинг ушбу йиғилишида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Б.Шерализода бошчилигидаги делегация билан учрашув ташкил этилди.

Музокаралар доирасида томонлар икки давлат ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг муҳим масалаларини муҳокама қилишди.

Ҳозирги вақтда икки давлат идоралари ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан оқилона фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Англашув меморандумини имзолаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING