EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда ногирон ва ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллиард сўм беғараз ёрдам ажратилди

Ўзбекистонда ногирон ва ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллиард сўм беғараз ёрдам ажратилди

Ўзбекистонда ногирон ва ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллиард сўм беғараз ёрдам ажратилди. Ушбу маблағлар ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бор болаларни даволаш, тиббий-ижтимоий қўллаб-қувватлаш, дори-дармонлар сотиб олиш, мураккаб операцияларни ўтказиш протез-ортопедик буюмлар билан таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш каби мақсадлар учун ишлатилади.

Бу ҳақда Олий мажлис палаталари, Вазирлар маҳкамаси муассислигида ташкил қилинган “Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди” 2022 йилнинг январь-апрель ойлари давомида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишлаб ўтказган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур Жамоат фонди Президент Шавкат Мирзиёевнинг бевосита қўллаб-қувватлови ва ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, давлат раҳбарининг 2021 йил 4 октябрдаги ПҚ-5225-сонли қарори билан Фонднинг ҳуқуқий ва молиявий асослари, вазифалари белгилаб берилган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING