EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Япония мутахассислари Оролбўйида тадқиқот ишларини ўтказади

Япония мутахассислари Оролбўйида тадқиқот ишларини ўтказади

Жорий йилнинг 23 май куни Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Миязаки Сугуру бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув давомида Давлат экология қўмитаси ва JICA агентлиги ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Япония ҳукумати молиявий кўмагида амалга оширилаётган SATREPS лойиҳаси доирасида Оролбўйи минтақасида тадқиқот ишларини ўтказиш учун япон мутахассисларини жалб этишда ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиқиш билдирилди.

Тадбир якунида яшил иқтисодиётга ўтиш, маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш, экотуризмни ривожлантириш йўналишларида илмий-амалий ҳамкорлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилиниб, япон томони мутахассисларни жалб қилишга тайёрлиги билдирди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING