EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда экологик талабларга жавоб бермайдиган корхона аниқланди

Самарқандда экологик талабларга жавоб бермайдиган корхона аниқланди

Республика ишчи гуруҳи томонидан шу кунларда Самарқанд вилоятида экология соҳасидаги қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан ўрганиш олиб борилмоқда. Бу ҳақда Экология қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ўрганишлар давомида давлат экологик экспертизаси хулосаларида белгиланган талабларга риоя этилиши, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланилиши масалаларига ҳам алоҳида эътибор бериб келинаяпди.

Жумладан, Самарқанд шаҳридаги Геологлар шаҳарчасида жойлашган тез юрар темир йўл ҳудудидаги атмосфера ҳавосини цемент чанги билан ифлослантирувчи 21 та цемент тушириш, сақлаш ва ортиш омборхоналари белгиланган тартибда хатловдан ўтказилди.

Шунингдек, Давлат экологик экспертизаси маркази ҳамда Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд шаҳридаги "Хўжа" МФЙ ҳудудида жойлашган қоғоз чиқиндисини қайта ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти ҳам ўрганилди. Ўрганишларда корхонада ҳосил бўлган оқова сувлар экологик талабларга риоя этилмасдан тўғридан-тўғри оқизилаётгани аниқланди.

Аниқланган ҳолат юзасида тегишли чора кўриш мақсадида оқова сувлардан лаборатория таҳлиллари учун намуналари олинди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING