EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Нарзулло Обломуродов экологларни сертификат билан тақдирлади

Нарзулло Обломуродов экологларни сертификат билан тақдирлади

20 май куни Давлат экология қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов малака ошириш курси тингловчилари билан учрашди. 

Қўмита раиси Ўзбекистонда экология ва атроф-муҳит муҳофазасига қаратилаётган устувор вазифаларни амалга оширишда малакали ходимларнинг самарали фаолияти катта ўрин тутишини таъкидлади ва ушбу курс ҳам бу борадаги хайрли ташаббуслардан бири эканини қайд этди.

 

Очиқ мулоқот руҳида ўтган ўтган тадбирда машғулотлар жараёнлари ҳақида сўз юритилди. Тадбир сўнггида тингловчиларга сертификатлар топширилди.

Сертификат олганларга сўз!

Рауя Рысназарова,  Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси Атроф-муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими бош мутахассиси:

“Давлат экология қўмитаси томонидан ушбу малака ошириш курсининг ташкил этилгани бизни жуда қувонтирди.

Чунки ҳозирги давр ҳар биримиздан кун сайин малака оширишимизни, тажрибали бўлишимизни талаб қилмоқда. Машғулотларнинг амалий ва назарий жиҳатдан уйғун ҳолда ташкил қилингани айниқса, менда ижобий таассурот қолдирди.

Ўрни келганда айтиш лозим, Давлат экология қўмитаси томонидан Мўйноқ тумани Экология бўлимига барча шароитга эга бўлган бино фойдланишга топширилди.

Бу ерда замонавий ускуналар ёрдамида лаборатория таҳлилларини ҳам олиб бориш имкони мавжуд. Машғулотларда олган билим-кўникмаларимизни фаолиятимизда самарали қўллаб, билдирилаётган ишончни албатта, оқлаймиз”, — дейди Рауя Рысназарова.

Рустам Абдуалимов, Жиззах вилояти Экология бошқармаси Атроф-муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими бош мутахассиси:

"Машғулотлар давомида ҳамкасбларимиз билан ўзаро тажриба алмашган ҳолда фаолиятимизни атрофлича таҳлил қилиш имконига ҳам эга бўлдик.

Бугунги учрашув давомида бевосита Қўмита раисига ўз амалий тажрибамиздан келиб чиқиб, соҳани янада такомиллаштириш юзасидан таклифларимизни ҳам билдирдик ва бу таклифларимизга ижобий ечим кўрсатилганидан хурсанд бўлдик.

Умуман олганда, ушбу малака ошириш курси иш фаолиятимизни янада самарали ташкил этишга хизмат қилади деб ўйлайман", дейди Рустам Абдуалимов.

Барно Тўқлиева, Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Атроф-муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими бош мутахассиси:

"Малака ошириш курсига малакали профессор-ўқитувчиларнинг жалб қилингани, шунингдек, машғулотлар  Ўзбекистон Миллий университети каби етакчи олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда ташкил этилгани ҳам бизда яхши таассурот қолдирди.

Биз фаолият юритаётган лабораторияларнинг самарали фаолияти бевосита замонавий жиҳозлар билан боғлиқ. Машғулотлар давомида ана шундай жиҳозлар билан яқиндан танишиб, ҳамкасбларимиз билан ўзаро фикрлашган ҳолда тажрибалар алмашдик.

Малака ошириш курсида бизга мутахассислар сифатида таклифлар бериш имкониятининг яратилгани ҳам ўйлайманки, кутилган натижани беради", - дейди Барно Тўқлиева.

Ғайрат Жабборов, Бухоро вилояти Экология бошқармаси Атроф-муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими бош мутахассиси:

"Малака ошириш курсининг ўқув режасидан ўрин олган машғулотлар амалиёт билан назарияни уйғунлаштирган ҳолда тузилгани айниқса, менга маъқул бўлди.

Масалан, куннинг биринчи ярмида маърузаларда иштирок этган бўлсак, куннинг иккинчи ярмида Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш марказида бўлиб, амалий бир тарзда лаборатория жараёнлари билан яқиндан танишдик.

Бу каби малака ошириш курсларининг ташкил қилиниши фақат ва фақат фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Шундай имкониятларни яратиб бергани учун барчага миннатдорлик билдирамиз", – дейди Жабборов.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING