EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Нарзулла Обломуродов малака ошириш курси тингловчилари билан учрашди – Экология қўмитаси

Нарзулла Обломуродов малака ошириш курси тингловчилари билан учрашди – Экология қўмитаси

Маълумки, барча соҳаларнинг ривожида малакали кадрлар катта ўрин тутади. Давлат экология қўмитаси томонидан ҳам шундан келиб чиққан ҳолда кадрларнинг касбий малакасини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, ўқув машғулотлари ва семинарлар ташкил қилинмоқда.

Навбатдаги малака ошириш курси Қўмита ҳузуридаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази томонидан ташкил этилди. Бу ҳақда Экология қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 10 майидан 20 майига қадар давом этган машғулотларда Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар  Экология бошқармаларининг  Атроф-муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш бўлимларининг тупроқ, сув, саноат чиқинди газлари таҳлилий лабораторияси  масъул ходимлари иштирок этган.

Бугун, 20 май куни Давлат экология қўмитаси раиси Нарзулла Обломуродов ушбу малака ошириш курси тингловчилари билан учрашиб, Ўзбекистонда экология ва атроф-муҳит муҳофазасига қаратилаётган устувор вазифаларни амалга оширишда малакали ходимларнинг самарали фаолияти катта ўрин тутишини таъкидлаб, ушбу курс ҳам бу борадаги хайрли ташаббуслардан бири эканини қайд этган.

“Очиқ мулоқот руҳида ўтган ўтган тадбирда машғулотлар жараёнлари ҳақида сўз юритилди. Тингловчиларнинг таклиф-мулоҳазалари тингланиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди. Тадбир сўнггида тингловчиларга сертификатлар топширилди”, дейилади қўмита хабарида.


«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING