EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Беларусь компанияси қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш ускуналарини Ўзбекистонга “кредит” эвазига беради

Беларусь компанияси қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш ускуналарини Ўзбекистонга “кредит” эвазига беради

Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов Беларус Республикасининг “Сифания-Экотехника” компанияси директори С.Захаров билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Экология қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, учрашувда томонлар қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш соҳаси бўйича ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқишган.

Хусусан, “Сифания-Экотехника” компанияси томонидан ишлаб чиқилаётган қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш ускуналарини Санитар тозалаш корхоналарига бўлиб тўлаш шарти билан етказиб бериш таклифи билдирилган.

“Учрашув давомида бу каби таклифлар асосида келгусида режалаштирилган ҳамкорлик чора-тадбирлари ҳам муҳокама қилинди”, дейилади Қўмита хабарида.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING