EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан Давлат экология қўмитаси ўртасида давра суҳбати ташкил этилди

Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан Давлат экология қўмитаси ўртасида давра суҳбати ташкил этилди

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 16 май куни Давлат экология қўмитасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда давра суҳбати ташкил этилди.

Бўлиб ўтган давра суҳбатини Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари И. Боқижонов очиб берди. У кейинги йилларда Ўзбекистонда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси ҳамда чиқиндилар соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида йиғилганларга маълумот берди.

Тадбир жараёнида томонлар жорий йилнинг 25 март куни имзоланган "Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудларида маиший чиқинди полигонларини рекултивация қилиш ва янги полигонлар қуриш" лойиҳаси юзасидан ўзаро фикр алмашдилар ҳамда "Фарғона водийсининг учта ҳудуди (Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари)да қаттиқ чиқиндиларни бошқариш инфратузилмасини модернизация қилиш" истиқболли лойиҳасини амалга ошириш бўйича кейинги вазифаларни муҳокама қилишди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING