EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Effect.uz иғвогар “фан номзоди” ва унинг уйдирмаларини босган “Ҳуррият”ни огоҳлантиради

Effect.uz иғвогар “фан номзоди” ва унинг уйдирмаларини босган “Ҳуррият”ни огоҳлантиради

2022 йил 29 апрель куни ижтимоий тармоқларда “Effect.uz”нинг шармандали “эффект”и сарлавҳаси остида иқтисодиёт фанлари номзоди Фарҳод Қурбонбоев муаллифлигида ҳеч қандай асосга эга бўлмаган, иғвогарлик асосий ўринга чиққан ва таҳририятни обрўсизлантиришга қаратилаган “заказ” мақола пайдо бўлди.

Иғволарни босган “Ҳуррият”

Юқоридаги мақола кимларнингдир “буюртма”си билан ёзилганлиги яққол билиниб турганлиги боис таҳририятимиз унга жавоб ҳам ёзишни лозим топмаган эди. Бироқ, Қурбонбоев ўз ҳаракатларини давом эттириб, худди ўша мақолани “Effect.uz”нинг юзаки “эффект”и номи билан Олимжон Ўсаров раҳбарлигидаги Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси муассислик қиладиган “Ҳуррият” газетаси 2022 йил 14 май, 18 сонида босиб чиққанлигидан сўнг расмий равишда жавоб беришга қарор қилди.

Фан номзоди “докторлик”ни хоҳлаяпти...ми?

Фарҳод Қурбонбоев ўз мақоласида Effect.uz мухбирининг жорий йил 25 апрель куни Тошкентдаги Миллий матбуот маркази биносида Мудофаа вазирлиги масъуллари ҳамда ОАВ ходимлари ўртасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида масуълларга дастлаб, Мудофаа вазирининг ташқи ҳамкорлик бўйича фаолияти оммага сирлидек туюлиши, вазир кўп ҳам кўриниш беравермаслиги, унинг ташқи ҳамкорликлардаги учрашувларининг ёритилиши қониқарли эмаслиги, бу борада ҳолат яхшиланиши кераклиги бўйича вазирлик мутасаддиларига берган таклифи ва мухбирнинг “Нега ижтимоий тармоқларда шов–шув бўлган Термиз шаҳри атрофида Ўзбекистон ҳарбийлари Афғонистон ҳудудидан ўққа тутилгани тўғрисида асоссиз хабарларга Президент матбуот хизмати раҳбари Шерзод Асадов муносабат билдирди, бу ишни аслида Мудофаа вазирлиги қилиши керак эмасмиди?” — дея йўллаган саволини “қуруқ сафсата” сифатида эътироф этган ва қўшимчасига тарафкашлик қилиб “Сен кимсан ўзи, бундай савол бериб?” — жумласини ҳам ишлатиб кетган.

Албатта, бу унинг баҳоси. Сўз эркинлиги даврида фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя бўлиши табиий ҳол. Лекин “Сен кимсан ўзи, бундай савол бериб?” дейишдан олдин мухбирнинг Ўзбекистон  Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги рўйхатидан ўтган расмий ОАВ ходими эканлигини фан номзоди Фарҳод Қурбонбоев унутмаслиги керак эди. Айнан мана шу жойида илмий салоҳияти панд берган кўринади. Балки “докторлик”ни хоҳлаётгандир, ким билсин? Бундан ташқари, фақат журналист эмас, Ўзбекистон Республикасининг исталган фуқароси мутасаддиларга ўзини қизиқтирган саволларни беришга ҳақли.

Қурбонбоев айтган “қуруқ сафсата” саволлар ҳақида

Ф.Қурбонбоев “қуруқ сафсата” деб баҳолаган таклиф ва саволга Мудофаа вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари полковник Отабек Йўлдошев қандай жавоб берган эди?

Биринчидан, Йўлдошев ўша жойнинг ўзида ТАКЛИФ ИНОБАТГА ОЛИНИШИни билдирган. Саволга эса, ҳарбийлар масаласида расмий баёнот берилганлигини қайд этган. Аммо бу баёнот Президент матбуот котиби ШЕРЗОД АСАДОВДАН КЕЙИН берилганлигини ҳам тан олган.  Ҳаммаси аниқ фактлар билан турибди.

Хўш, энди бунинг нимаси қуруқ сафсата? Қип-қизил уйдурмани ёзган иқтисодиёт фанлари номзоди Фарҳод Қурбонбоев ҳамда унга ҳамфикр бўлиб ўз саҳифаларида  иғволарни босган “Ҳуррият”га шунчаки, уят. Уялинглар, бундай манфаат кўришдан!

Акмал Эшонхонов

Effect.uz Ахборот агентлиги директори

 

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив