EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Ироқда кучли қум бўрони содир бўлди

Ироқда кучли қум бўрони содир бўлди

Ироқда кучли қум бўрони содир бўлди. Икки киши ҳалок бўлган, 5000 дан ортиқ киши тиббий ёрдамга мурожаат қилди.

Мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилди, мактаблар, университетлар ва давлат идоралари ёпилди. Мактабларда имтиҳонлар бекор қилинди, давлат муассасаларида режадан ташқари дам олиш куни эълон қилинди.

Шунингдек, Ироқдаги содир бўлган кучли қум бўрони мамлакатдаги учта аеропортнинг ёпилишига сабаб бўлди.

  

Қум бўрони яна бир давлат - Эроннинг Систон ва Белучистон вилоятида ҳам содир бўлди. Эрондаги қум бўрони натижасида бир суткада 70 дан ортиқ одам касалхонага ётқизилди.

Ироқда қум бўронлари бир ойдан ортиқ вақтдан бери тўхтамаяпти. Май ойининг бошидаги кучли бўронлардан биридан кейин 5 мингдан ортиқ аҳоли бўғилиш шикояти билан шифокорларга мурожаат қилган, бир киши вафот этган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив