EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Чортоқ тумани ҳоким ўринбосари вафот этди

Чортоқ тумани ҳоким ўринбосари вафот этди

Чортоқ тумани ҳокими қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Санжарбек Мирзабаев вафот этди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Унинг вафотини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ҳам тасдиқлади ва унинг яқинларига таъзия изҳор қилди.

Телефонимга бирдан совуқ хабар келиб, қотиб қолдим. Самимий инсон, қалби тоза раҳбар, тенгдошим, Чортоқ туман ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Мирзабаев Санжарбек ака (1978 йил) вафот этди.

Раҳматли яхши инсон эди, бир неча йилдан бери ҳокимият тизимида турли лавозимларда ишлаган бўлсада, барча билан самимий ва яхши тил топиша оларди.

Бир куни тадбирда оналари билан таништирдилар, онажонларини меҳрли боқишларидан фарзандлари билан фахрланишларини англаш қийин эмасди. Уч фарзанднинг отаси, онажонисининг меҳрибон фарзанди энди орамизда йўқ.

Яқинларига, дўстларига, оила аъзоларига чуқур ҳамдардлигимни билдираман. Охиратингиз обод бўлсин!”, — деб ёзди депутат.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон туманларидан бирида ҳоким ўринбосари ўзини осиб қўйган эди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив