
Азиза Ёқубова ўзбек бокси тарихида янги саҳифа очди!
Туркияда бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Мусобақада -50 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Азиза Ёқубова чорак финалда италиялик Жиордана Соррентинони мағлубиятга учратди ва ярим финалга чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этиш лозимки, Азиза ушбу ғалабаси орқали ўзбек бокси тарихида янги саҳифа очди. Ҳали Ўзбекистон вакиласи аёллар (катталар) ўртасидаги жаҳон чемпионатида ярим финалга чиқмаганди. Бу дегани - Азиза Ёқубова ўзи учун ЖЧ медалини нақд қилди.
«Улашинг»