
Тен Хаг Роналду келажаги бўйича якуний қарорни эълон қилди
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдуни жамоада олиб қолиш истагини билдирди.
“Роналду гигант, у буни ҳаммага кўрсатиб берди. Криштиану ҳамон жуда амбицияли. Албатта, уни ўз жамоамда олиб қолишни истардим. У охирги мавсумда “Манчестер Юнайтед” учун жуда муҳим ишларни қилди. Роналду ажойиб статистикани кўрсатишга қодир”, — деди тен Хаг.
Маълумот ўрнида, Криштиану жорий мавсумда “Манчестер Юнайтед” сафида барча турнирлар доирасида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган. Апрель ойида португалиялик ҳужумчи премьер-лигада тўртта ўйин ўтказиб, бешта гол урди.
«Улашинг»