
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Озарбайжон Президенти билан учрашди
Бугун, 16 май куни Спикер Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Нуриддинжон Исмоилов Озарбайжон Республикаси Президенти Илхом Алиев билан учрашди.
Маълум бўлишича, учрашувда икки томонлама кўп қиррали муносабатларнинг ривожланиш динамикаси юқори баҳоланиб, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.
Самимий мулоқот чоғида Ўзбекистон – Озарбайжон ўртасидаги кўп томонлама алоқаларни изчил ривожлантириш, парламентлараро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда Спикер Исмоилов Озарбайжон Президенти Aлиевга 28 май – Озарбайжон Мустақиллиги куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг табрик мактубини топширди.
Конструктив руҳда ўтган учрашувда икки томон манфаатларига хизмат қилувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
«Улашинг»