
Ўзбекистонлик марафончи ўзбек спортида янги рекордни ўрнатишга муваффақ бўлди
Марина Хмелевская Рига марафонида ўзбек спортида 38 йил ичидаги энг юқори натижани кўрсатди. Бу ҳақда миллий Олимпия қўмитасининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Латвия пойтахти Рига шаҳрида нуфузли марафон мусобақаларидан бири бўлиб ўтган. 76 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар орасида Марина Хмелевская кумуш медални қўлга киритди.
Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг маълум қилишича, бу мамлакатимиз тарихида аёллар марафонидаги иккинчи юқори натижа сифатида қайд этилган. Сўнгги бор 1984 йил Литвада ўтган Собиқ Иттифоқ миқёсидаги мусобақада Надия Усманова 2:30:36 вақт билан ўзбекистонлик марафончи қизлар рекордини ўрнатган эди.
Марина Латвиядаги мусобақада 2:33:19 ичида маррага етиб келган. Қайд этиш жоиз, ўзбекистонлик спортчи пойга давомида мазкур йўналишда етакчи ҳисобланувчи Африка, Америка, шунингдек, европалик рақибаларини ортда қолдиришга муваффақ бўлди. У фақатгина эфиопиялик спортчидан пастроқ натижа кўрсатди.
“Rimi Riga Marathon-2022”, аёллар:
1. Мекурия Зеннебе (Эфиопия) – 2:30:53
2. Марина Хмелевская (Ўзбекистон) – 2:33:19
3. Айнелем Касахун (Эфиопия) – 2:38:21
«Улашинг»