EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
«Финляндия ва Швецияни НАТОга қўшилиши Россияга хавф туғдирмайди» — Путин

«Финляндия ва Швецияни НАТОга қўшилиши Россияга хавф туғдирмайди» — Путин

НАТОнинг Финляндия ва Швеция ҳисобига кенгайиши Россия Федерацияси учун тўғридан-тўғри хавф туғдирмайди, чунки Москвада бу мамлакатлар билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Бу ҳақда душанба куни Россия етакчиси Владимир Путин Москвада бўлиб ўтаётган КХШТ юбилей саммитида маълум қилди.

НАТОнинг кенгайиши, жумладан альянснинг янги аъзолари – Финляндия, Швеция орқали Россиянинг бу давлатлар билан ҳеч қандай муаммоси йўқ. Шунинг учун, шу маънода бу давлатлар ҳисобига экспансия Россия учун тўғридан-тўғри хавф туғдирмайди”, — деди Путин.

Шу билан бирга, Россия Федерацияси президенти НАТОнинг Финляндия ва Швециядаги ҳарбий инфратузилмасини кенгайтирилишига муносабатини билдирди.

Финляндия ва Швеция ҳарбий инфратузилманинг кенгайтирилса, шубҳасиз биздан ҳам жавоб реакция бўлади. Биз учун яратиладиган таҳдидлардан келиб чиқиб, бу нимага асосланишини кўриб чиқамиз. Аслида, муаммо нолдан яратилмоқда. Биз бунга мос равишда муносабат билдирамиз”, — деди Путин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Финландия ва Швеция НАТОга қўшилишга қарор қилган эди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив