
Россия ҳарбийлари Азовсталь ҳудудида сукунат режими ўрнатилганини эълон қилди
Россия ҳарбийлари Азовсталь ҳудудида сукунат режими ўрнатилганини эълон қилиб, гуманитар йўлак очди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Мудофаа вазирлигига таяниб хабар бермоқда.
“16 май куни Мариуполдаги “Азовсталь” металлургия заводи ҳудудида тўсиб қўйилган украиналик ҳарбий хизматчилар вакиллари билан олиб борилган музокаралар натижасида ярадорларни олиб чиқиш бўйича келишувга эришилди”, — дейилади вазирлик хабарида.
Жабрланганлар Донецк Халқ Республикаси ҳудудидаги Новоазовск касалхонасига етказилган.
Эслатиб ўтамиз, душанба куни эрталаб “Восток” бригадаси қўмондони Александр Ходаковский оқ байроқ остида тўққиз нафар украиналик ҳарбий хизматчи Азовстал ҳудудини тарк этганини маълум қилганди.
«Улашинг»