
Баҳодир Ялангтўш ҳақида фильм суратга олинади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Баҳодир Ялангтўш хотирасини абадийлаштириш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан моҳир саркарда ҳақида тарихий-бадиий фильм суратга олинади. Фильм Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда Ezgu film студияси томонидан Жаҳонгир Аҳмедов режиссёрлигида яратилади. Кинокартинада буюк саркарда, Регистон мажмуаси бунёдкори, Самарқандга ҳокимлик қилган саркарда Баҳодир Ялангтўшнинг ҳаёт йўли ва фаолияти ҳикоя қилинади.
Ҳозирда актёрлар билан фото ва видео кастинг жараёнлари ўтказилмоқда.
«Улашинг»