EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Фарғона Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи очиқ мулоқоти ўтказди

Фарғона Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи очиқ мулоқоти ўтказди

Фарғона вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати хабар беришича, Фарғона вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мажлислар залида бошқарма бошлиғи Баҳромжон Жумановнинг очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда бошқарма ходимлари, Фарғона шаҳрида фаолият олиб бораётган хусусий санитар марказ раҳбарлари, Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари иштирок этди.

Тадбирда иштирок этган қатнашчиларнинг таклифлари, Республика вазирлик ва идораларида ўз ечимини кутаётган масалалари, хусусан, қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудудлардаги дарахтларни кесишга йўл қўймаслик мақсадида жамоатчиликнинг ўрнини кучайтириш, аҳоли ва тадбиркорлар томонидан ўзбошимчалик билан дарахтларнинг кесишларига чек қўйиш ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаат ҳамда таклифлари бошқарма бошлиғи томонидан тингланиб, ҳар бирининг қонуний ечимини таъминлаш бўйича бошқарма ходимлари, Фарғона шаҳар инспекциясига вазифалар белгилаб берилди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING