
Эртага Тошкентдаги айрим кўчалар ёпилади
Жорий йилнинг 15 май куни соат 06:00дан 10:00гача cпорт марафони сабабли айрим кўчалар ёпилади. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
- Қорақамиш-4 ва Қорақамиш-2 кўчалари чорраҳасидан Қорақамиш-4 кўчаси бўйлаб, ундан Студенческая кўчаси билан туташувчи, Кичик ҳалқа йўли билан чорраҳагача;
- Кичик ҳалқа йўли ва Студенческая кўчаси чорраҳасидан Кичик ҳалқа йўли бўйлаб Сағбан кўчаси чорраҳасигача;
- Сағбон ва Кичик ҳалқа йўли чорраҳасидан Сағбон кўчаси бўйлаб Қорақамиш кўчаси чорраҳасигача;
- Кичик ҳалқа йўли ва Сағбон кўчаси чорраҳасидан Олтинсой кўчаси чорраҳасигача;
- Олтинсой кўчаси ва Кичик ҳалқа йўли чорраҳасидан Олтинсой кўчаси бўйлаб Дилсара кўчаси билан чорраҳагача;
- Олтинсой ва Дилсара кўчалари чорраҳасидан Дилсара кўчаси бўйлаб Сағбон кўчаси билан чорраҳагача.
Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишлари сўралган.
«Улашинг»