EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Яшил йиллик. Андижон “зам” ҳокими президент топшириғини назорат қилиш учун келди

Яшил йиллик. Андижон “зам” ҳокими президент топшириғини назорат қилиш учун келди

Андижон вилояти Булоқбоши туманида “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири доирасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, мевали ва манзарали дарахтлар экиш ишлари кенг кўламда давом эттирилмоқда, деб хабар бермоқда Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати.  

Бугун бўлиб ўтган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи ва туман ҳокими, сектор раҳбарлари, фахрийлар, туман фаоллари, ёшлар, ободонлаштириш бошқармаси ишчи-хизматчилари иштирок этдилар.

Маълум бўлишича, шу кунга қадар ушбу тадбир доирасида туманда 265 минг 553 туп манзарали ва мевали дарахтлар, буталар, қаламчалар, узум кўчатлари экилган.

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида туманда 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор ойларида жами 981,7 минг туп мевали ва манзарали дарахтлар экиш режалаштирилган. эди. 2021 йил куз ойида 440,1 минг туп мевали ва манзарали дарахтлар экилган. жорий йил баҳорда 671.4 минг туп кўчатлар ўтқазиш режалаштирилган.

 

“Туманда  мевали ва манзарали дарахтлар кўчатларини ўтқазиш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда”, — дейилади қўмита хабарида.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING