Сўнгги янгиликлар
Президентнинг Фарғонага ташрифи чоғида ҳоким ҳайдовчиси ҳунарманд шогирд сифатида гавдаланди

Президентнинг Фарғонага ташрифи чоғида ҳоким ҳайдовчиси ҳунарманд шогирд сифатида гавдаланди

Президентнинг Фурқат туманидаги “Уста Юсуфжон наққош” оилавий корхонасига ташрифи чоғида ушбу тман ҳокимининг ҳайдовчиси ҳунарманд шогирд кўринишида гавдаланган. Ушбу ҳолат кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлганлиги сабабли туфайли туман ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.

Таъкидланишича, Фурқат тумани ҳокимининг ҳайдовчиси Илҳом Аҳмаджонов ҳайдовчиликдан ташқари “Уста Юсуфжон наққош” оилавий корхонасига шогирд бўлиб ишлаши маълум қилинди.

“Кечаги ташрифда ҳам корхонада доимий фаолият олиб бораётган усталардан ташқари Ҳунармандлар мактабининг қатор ўрганувчилари ҳам бўлишганини эътиборга олганда, Илҳом Аҳмаджоновнинг ҳам улар қаторида у ерда бўлиши табиий ҳолатдир. Айтиб ўтиш керакки, Муҳаммадали Юнусовнинг корхонасида ўймакорлик ўрганаётган шогирдларнинг кўплари бошқа касб ҳамда иш эгалари”,  дейилади муносабатда.

Шунингдек, давлат раҳбари билан мулоқот қилган Илҳомжон Сулаймонов фаолияти давомида мактабда меҳнат фанидан ўқитувчи бўлган, ўқувчиларга дурадгорлик ва ўймакорлик бўйича сабоқ берган. Ҳозирда тумандаги 21-мактабда маънавий-маърифий ишлар бўйича 0,75 ставкада директор ўринбосар бўлиб ишлаб келади.

Узоқ йиллардан бери амалий ўймакорлик билан шуғулланади, “Уста Юсуфжон наққош” оилавий корхонасида тушдан кейин уста-ўргатувчи лавозимида ишлайди. 10 нафар шогирд бириктирилган.

Ҳокимлик ижтимоий тармоқларда бундай хабарларни тарқатишдан аввал масалага ойдинлик киритиш учун ҳокимлик ахборот хизматига мурожаат қилишни сўраган.

 

«Улашинг»

Erkin
Erkin 14 мая 2022 10:01
Senzurani so'ragan hokimlik
  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив