Сўнгги янгиликлар
Қайнона келинини пичоқлаб ўлдириб қўйди

Қайнона келинини пичоқлаб ўлдириб қўйди

Ижтимоий тармоқларда қайнона келинини ўлдириб қўйганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат бўйича Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдинов маълумот берди.

Аниқланишича, 5 май куни соат тахминан 10.00 ларда Тошкент тумани, Чинор 7-тор кўчасида яшовчи аёл (1955 й.т.) келини (1985 й.т., 3 нафар фарзанди бор) билан ўзаро оилавий келишмовчилик сабабли жанжаллашган.

Жанжал давомида аёл ошхона пичоғи билан келинининг чап кўкрак қисмига бир маротаба зарба берган. Олган тан жароҳати туфайли жабрланувчи шифохонага ётқизилган.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий муолажаларга қарамасдан 9 май куни келин шифохонада вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Айбланувчи аёлга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиб, ҳозирда Тошкент тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив