Сўнгги янгиликлар
Мактаб директорларига бюджетдан ташқари маблағларини мустақил тасарруф этиш ҳуқуқи берилмоқда

Мактаб директорларига бюджетдан ташқари маблағларини мустақил тасарруф этиш ҳуқуқи берилмоқда

Ўзбекистонда 2022 йилнинг 1 сентябридан бошлаб халқ таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотлар раҳбарларига бюджетдан ташқари маблағларини мустақил тасарруф этиш ҳуқуқи берилади. Бу ҳақда “Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” президент қарорида белгиланган.

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур қарор қабул қилингунга қадар халқ таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун ижтимоий солиқ ставкаси 25 фоиз миқдорида тўлаб келинган бўлиб, янги тартиб бўйича ушбу миқдор 1 фоиз этиб белгиланди.

Яъни, муассаса ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари даромадлари 24 фоизга кўпайишига эришилади.

Мисол учун, Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган 307-сонли умумий ўрта таълим мактаби томонидан 2021 йил давомида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан жами 2,4 миллиард сўм маблағни ходимларига қўшимча иш ҳақи, устама ва мукофотларга йўналтирган бўлиб, шундан 482 миллион сўм ижтимоий солиқ тўловларини ташкил этган.

Эндиликда эса, жорий йилда ҳам шу миқдордаги маблағларни ходимларни қўшимча рағбатлантиришга йўналтирадиган тақдирда мактаб ихтиёрида янги имтиёзлар ҳисобига қўшимча 462,5 миллион сўм маблағ қолиб, атиги 19,5 миллион сўм ижтимоий солиқ учун тўланади.

Қонунчиликка кўра, қўшимча хизмат кўрсатишдан тушган бюджетдан ташқари маблағларни яширган, шунингдек, ходимларга норасмий иш ҳақи тўлаган халқ таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарлари қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Қонун билан шунингдек, барча туман-шаҳарларида 1 сентябрдан “Намунали мактаб” рейтинги жорий этилади, мактаб директори лавозимига номзодлар фақат менежерлик сертификатига эга бўлган шахслар орасидан танлаб олинади, мактабларида маънан эскирган компьютер синфларини янгилаш учун 400 миллиард сўм маблағ ажратилади.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив