EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Андижондаги Перинатал марказида соғлом дарахтлар кесиб юборилди

Андижондаги Перинатал марказида соғлом дарахтлар кесиб юборилди

Бугун, 15 май куни ижтимоий тармоқларда тарқалган Андижон вилоятида Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан Андижон шаҳри Перинатал марказида соғлом дарахтларнинг кесилаётганлиги тўғрисидаги мурожаат юзасидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан тезкор ўрганиш ишлари олиб борилди.

Дастлабки суриштирув натижаларига мувофиқ, мазкур ҳудуддаги дарахтларни кесишга қонунчиликда белгиланган тартибда экология органи хулосаси ва рухсатнома берилмаган. Мазкур қурилиш объекти Давлат инвестиция дастурига киритилган бўлиб, ташкилот раҳбарияти томонидан унинг ҳудудидаги дарахтларни кесишга рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилинган.

Лекин ушбу мурожаат натижасини кутмасдан қонунга зид равишда ўзбошимчалик билан бугун тунда ушбу мудҳиш ҳуқуқбузарлик ҳолати содир этилган.

Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда. Мазкур қонунбузарлик ҳолати натижалари бўйича қўшимча ахборот берилади.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING