Сўнгги янгиликлар
EFFECT.UZ эффекти: "Tashpromxolod" раҳбари Бош прокурор ўринбосари ҳузурига чақирилди

EFFECT.UZ эффекти: "Tashpromxolod" раҳбари Бош прокурор ўринбосари ҳузурига чақирилди

Effect.uz 200 та квас систерналари савдоси устидаги 560 минг долларга баҳоланаётган иш бўйича “Tashpromxolod” МЧЖ раҳбари билан суҳбат олиб борган эди. 13 май куни тадбиркор Бош Прокуратурага чақирилди ва Бош Прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев билан юзма-юз гаплашиб олди. 

Бу ҳақида тадбиркор Эршод Қосимовнинг ўзи Effect.uz'га: "Баҳриддин Валиевнинг ўзи мени қабул қилдилар. Бош Прокуратура томонидан ўрганиб чиқилиши айтилди. Ижобий томонга ҳал бўлишига, адолат қарор топишига ишонаман, - дейди тадбиркор.

Эслатиб ўтамиз, Эршод Қосимов бошқа бир МЧЖ раҳбаридан фирибгарликка учраганини айтмоқда, янаям аниқроғи – 600 минг доллардан зиёдроқ зарар кўрган. 

2017 йил июлда Шайҳонтоҳур туманида жойлашган “Parsek Plus” МЧЖ таъсисчиси Вячеслав Наниев “Tashpromxolod” МЧЖ раҳбари Эршод Қосимов билан танишиб, унга Шайҳонтоҳур тумани, Ипакчи кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган, “Parsek Plus” МЧЖга тегишли бўлган ер участкасини бинолари билан бирга сотишни таклиф қилган.

“Parsek Plus” МЧЖ таъсисчиси В.Наниев ва бошқаларнинг таклифига “Tashpromxolod” МЧЖ раҳбари Эршод Қосимов рози бўлиб, жамиятлар ўртасида 2017 йилда олди-сотди шартномасини расмийлаштириб, “Parsek Plus” МЧЖ ҳисоб рақамига шартномага асосан келишилган 600 миллион сўм пул маблағларини банк орқали ўтказиб берган

Сотиб олинган мулкнинг кадастр ҳужжатларини “Tashpromxolod” МЧЖ нинг номига расмийлаштираётган вақтида, “Parsek Plus” МЧЖ раҳбари В. Наниев, Э. Қосимовга келишилган ер участкасини бўшатиб беришдан бош тортиб, “Tashpromxolod” МЧЖ раҳбари Э.Қосимвонинг устидан судга мурожаат қилиб, “Tashpromxolod” МЧЖнинг жами 600 миллион сўм пул  маблағларини қўлга киритиб, ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Бундан ташқари “Parsek Plus” МЧЖ мансабдор шахслари “Tashpromxolod” МЧЖ томонидан 2013-2016 йиллар давомида ишлаб чиқарилган 200 дона автомахсус цистерналарни ҳар бирини 2800 АҚШ долларидан жами 560 минг АҚШ долларига ҳарид қилишга келишиб, “Parsek Plus” МЧЖ мансабдор шахслари томонидан ушбу автомахсус цистерналарни қўлга киритгандан сўнг, ҳозирги кунга қадар автомахсус цистерналарни қайтармасдан ёки пулларини тўламасдан “Tashpromxolod” МЧЖга жами 560 минг АҚШ доллари зарар етказганликлари маълум қилиниб, “Parsek Plus” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан чора кўришларини сўраган.

Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар Прокуратураси томонидан “Parsek Plus” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан 2021 йил 5 феврал куни J.K.ning 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақида ўша пайтда Тошкент шаҳар прокурори ҳисобланган Баҳриддин Валиев (ҳозирги Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари) қарор чиқарган.

Аммо ушбу жиноят иши йиллар давомида терговчилар томонидан ёпти-ёпти қилиб келинган. Баҳриддин Валиев ушбу ҳолат бўйича назорат қилишни унутиб қўйгандек гўё терговчилар Россия фуқароси бўлган В.Наниевга жиноят иши очишдан чўчишган. Аслида ҳолат бўйича: ЖКнинг 168-моддаси, фирибгарлик жинояти очилиши керак бўлган.

Эътиборлиси, Баҳриддин Валиев 2021 йил 5 феврал куни жиноят ишини рад этиш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш ва жиноят ишини қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилган. 

Мазкур жиноят иши Бош Прокуратуранинг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси, 1-даражали юрист Ш.Самандаровга топширилган. Бироқ Самандаров ҳам Наниевнинг ҳаракатларида жиноят таркиби мавжуд эмас деган қарорга келган. Шу билан жиноят иши тугатилиб, ёпиқ қозон ёпиқлигича қолдирилган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив