EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Қорақалпоғистонда 2022-2023 йилларда қирғовулларни овлаш тақиқланмоқда

Қорақалпоғистонда 2022-2023 йилларда қирғовулларни овлаш тақиқланмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг тавсиясига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил 13 январдаги «Республикада қирғовулларни муҳофаза қилиш ва сонини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилиниб, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022-2023 йилларда қирғовулларни овлаш тақиқланди.

Мазкур Қарор билан Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасига Ички Ишлар Вазирлиги билан биргаликда қирғовулларнинг ноқонуний овланишининг олдини олиш бўйича ишларни фаоллаштириш, қирғовулларнинг ноқонуний овланишига йўл қўйган шахсларга нисбатан амалдаги қоидаларга мувофиқ ва белгиланган тартибда тегишли чоралар кўриш;

Давлат солиқ бошқармаси, Экология қўмитаси, Санитария-эпидемиология назорати ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш бошқармасига туманлар ҳокимлари билан биргаликда бозорларда қирғовулларни ноқонуний овлаш ва сотиш ҳолатларига қарши курашиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитаси ва Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси Қорақалпоғистон бўлимига қирғовулларни муҳофаза қилиш ва уларни муҳофаза қилиш шароитларини яхшилаш бўйича идоравий назоратни амалга ошириш;

Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими тегишли ташкилотлар билан биргаликда қирғовуллар сонини аниқлаш мақсадида йиллик ҳисоб- саноғини юритиш ва биологик тадқиқотлар ўтказиш;

Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси ҳамда Ахборот ва коммуникациялар бошқармасига қирғовулларни муҳофаза қилиш ва кўпайтириш бўйича оммавий ахборот воситалари орқали кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш топширилди.

2022-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида қирғовуллар овланишининг тақиқланиши, албатта, яқин икки йилда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида қирғовуллар сонининг кўпайишига олиб келиши шубҳасиздир.

Қорақалпоғистон Республикаси экология қўмитасининг Матбуот хизмати

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING