Сўнгги янгиликлар
Яна бир ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Яна бир ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Жорий йилнинг 12 май куни Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳокимининг ёрдамчиси Қарши шаҳрида яшовчи фуқародан вилоят тез тиббий ёрдам марказига фельдшер бўлиб ишга киритишни ваъда қилиб, 300 доллар пора олган.

Аммо туман ҳокимлиги ушбу шахс бу порани ҳозирги лавозими (яъни ҳоким ёрдамчиси) даврида олмаганлигини таъкидлади.

У Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё вилояти филиалига фельдшер бўлиб ишга жойлаштиришни ваъда қилган.

Ғузор тумани ҳокимлиги маълумотига кўра, қўлга олинган Э. Ф. бунгача вилоят бандлик бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган, 12 январдан бери “Жонбулок” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб келган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Ушбу ҳолатга Ғузор тумани ҳокимлиги муносабат билдирди:

"Фуқаро Э.Ф.нинг ҳоким ёрдамчиси лавозимига ишга қабул қилинишида фаолият кўрсатиб келган иш жойидан ижобий тавсифланганлиги ҳам эътиборга олинган.

2022 йилнинг ўтган даври мобайнида ҳоким ёрдамчилари томонидан янги иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва халқни рози қилиш йўлида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Шунингдек, коррупция ҳолатларни олдини олиш мақсадида ҳоким ёрдамчилари фаолияти туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ҳамда маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш туман маркази томонидан доимий назорат қилиб борилиб, бу борада учрашув ва тарғибот ишлари ўтказилган. Учрашувлар давомида ҳоким ёрдамчиларидан кафолат хатлари олиниб, жараёнлар тегишли тартибда расмийлаштирилган. 

Шунга қарамасдан, жорий йил 12 май куни ҳоким ёрдамчиси Э.Ф. ўз ваколатига кирмайдиган иш – Қарши туманида яшовчи фуқарони Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига фельдшер лавозимига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, эвазига фирибгарлик йўли билан 300 АҚШ долларини олган вақтда жиноят устида қўлга олинган.

Шу боис, ҳокимлик Э.Ф. томонидан содир этилган фирибгарлик жиноятини оқлаб бўлмаслигини таъкидлаш билан бир қаторда, унинг мазкур жиноий ҳаракати  “Жонбулоқ” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси лавозими билан боғлиқ эмаслигини маълум қилади", дейилади ҳокимлик маълумотида.


«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив