EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Бухоро Аркидаги “Жоме” масжидини тиклаш ва таъмирлаш ишлари кўзда тутилмоқда

Бухоро Аркидаги “Жоме” масжидини тиклаш ва таъмирлаш ишлари кўзда тутилмоқда

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Мадания мерос агентлиги томонидан юртимизнинг яна бир ноёб тарихий обидаси — Бухоро Аркида жойлашган “Жомий” масжидини тиклаш ва таъмирлаш ишлари режалаштирилмоқда. Ушбу обектнинг реставрацияси ва лойиҳа-смета ишларини бажариш бўйича “Маданий мерос обектларини асраш ва туризм ҳудудларининг мастер-режалари бўйича лойиҳалаштириш институти” давлат муассасига Туркия Республикаси ТИКА (Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигидан) томонидан буюртма келган. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида Маданий мерэос агентлиги директори Шаҳриёр Нуруллоев Туркия Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) раҳбари Жемалеттин Туней билан учрашган эди. Учрашувда Фарғона вилояти Риштон туманида жойлашган Бурхониддин Ал-Марғиноний мақбарасини реставрация қилиш, Бухоро шаҳридаги Арк қалъаси Жоме масжидини таъмирлаш юзасидан ҳамкорлик олиб бориш бўйича келишувга эришилган.

Туркия Республикаси ТИКА (Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги) томонидан кўзда тутилган “Жомий” масжидининг лойиҳа ва таъмирлаш-тиклаш ишларига сарф бўладиган маблағ тахминан 4,5-5 миллиард сўмга режалашитирилган. Келишувга асосан “Маданий мерос обектларини асраш ва туризм ҳудудларининг мастер-режалари бўйича лойиҳалаштириш” институти мутахасислари 2022-йилнинг 5-апрельида Бухоро вилоятида хизмат сафарида бўлиб,“Жомий” масжидида ўлчов ишларини олиб борди. Яъни план, фасад, қирқим, девордаги ганч безаклари, шифтдаги нақш ишлари, устунлардаги ёғоч ўймакорлик ишлари ва уларга шикаст етган жойларидан нусхалар олинди.

 Мутахассислар томонидан аниқланишича, масжиднинг шифтини тозалаш, балкаларда ёриқларни тузатиш ва зиён етган тўсинни алмаштириш лозим бўлади. Шунингдек, шимолий, шарқий ва жанубий тарафда жойлашган айвонларнинг шифтидаги конструкциялар, сарров, васса ва балкаларни чирк босган бўлиб, уларни қўл меҳнати билан тозалаш керак. Реставраторлар томонидан шунингдек айвонларни, устунларни тозалаш, ёриқларини тўлдириш ва шимолий фасаддаги иккита устунни янгидан ясаб ўрнатиш лозимлиги белгилаб олинди.

Ўтган вақт давомида олиб борилган турли таъмирлаш ишлари натижасида масжиднинг тарихий аҳамиятга молик қисмларига зарар етказилган. Хусусан, масжид ҳамда айвон деворларидаги ганч ўймакорлик ишлари — дахана, рах, занжира, даврипойи, рута, китоба шарефа, равоқли безаклари усти бир неча маротаба “водоэмульсия” қилинган бўлиб, айрим қисмлари “меловая побелка” билан бўялган. Натижада безаклар усти ёпилиб қолган ва реставрация давомида унинг тарихий аҳамиятини тиклаш зарурати юзага келган. Режалаштирилаётган таъмирлаш-тиклаш ишлари давомида безаклар қайтадан тозаланиб, ўймакорлик ишлари бажарилиши ва аввалги ҳолатига келтириш керак.

Яна бир эътиборлиси, масжид ва унинг айвонининг пол қисмида арчасимон ва тўртбурчак эшиклар билан таъмирлаш ишлари бажарилган. Ваҳоланки, тарихан масжид поли олти қиррали пишиқ ғиш билан терилган бўлган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING