Сўнгги янгиликлар
Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов Франция ва Сингапур компаниялари вакиллари билан фикр алмашди

Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов Франция ва Сингапур компаниялари вакиллари билан фикр алмашди

Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов бошчилигида Франциянинг “Seureca” консалтинг корхонаси билан “Қаттиқ маиший чиқиндилар соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш” мавзусидаги давра суҳбати ташкил этилди. Бу ҳақда Қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур видеоконференцияда Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга оширилаётган “Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш” лойиҳаси доирасида “Қаттиқ маиший чиқиндилар соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш” учун эълон қилинган тендерда Франция Республикасининг “Seureca” консалтинг корхонаси ғолиб деб топилгани маълум қилиниб, учрашув давомида томонлар қаттиқ маиший чиқиндилар соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришни самарали амалга ошириш юзасидан фикр алмашган.

Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов шунингдек, Сингапурнинг «Alpha Global Capital (S) Pte. Ltd» компанияси билан қаттиқ маиший ва тиббиёт чиқиндиларини қайта ишлаш ҳамда ўзаро англашув меморандумини амалга ошириш масаласи юзасидан ташкил этилган онлайн музокараларда ҳам иштирок этган.

Давра суҳбатида кейинги йилларда Ўзбекистонда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси ҳамда чиқиндилар соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва ютуқлар таъкидлаб ўтилган.

Суҳбат давомида томонлар қаттиқ маиший ва тиббиёт чиқиндиларини қайта ишлаш ва бартараф этиш тизмини самарали амалга ошириш юзасидан фикр алмашилган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив